Буюк Британия қироли Карл III ва малика Камилла душанба куни Оттавага ташриф буюришди. Бу ташриф Канада суверенитетини таъкидлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қирол Карл III — Британия Мустамлака иттифоқига кирувчи Канадада давлат раҳбари ҳисобланади.
Дональд Трампнинг Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ҳақидаги такрорий таклифлари Канада бош вазири Марк Карнини сейшанба куни Парламент очилиши муносабати билан Карл III ни трон нутқи билан чиқиш қилишга таклиф этишга ундади, деб ёзади The New York Times.
Гарчи қирол Карл нутқни ўз номидан сўзлаётгандек ўқиса-да, аслида бу матн бош вазир девони томонидан тайёрланади. Унда ҳукуматнинг қонунчилик режалари умумий тарзда баён этилади ва дипломатик равишда ишлаб чиқилган иборалар орқали Канада суверенитети тасдиқланиши кутилмоқда.
АҚШ Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан сўнг, Канада 1867 йилгача мустамлака сифатида қолган ва шундан кейин британия услубидаги парламент тизимига эга конституцион монархия сифатида ривожланишда давом этган.
The Hill нашри таъкидлашича, сўнгги пайтларда қирол Карл Канадага бўлган қўллаб-қувватловини очиқ намоён қилмоқда, жумладан, унинг кўкрагида Канада ҳарбий медалларини тақиб юриши бунга мисол бўла олади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.