Косово президенти Вьоса Османи мамлакатининг НАТОга аъзо бўлиш учун барча имкониятларни ишга солганини маълум қилди, деб хабар беради Аnadolu.
“Энди навбат НАТОда – у ўз эшикларини Косово каби ҳамкорлар учун очиши керак. Косово аллақачон умумий қадриятларимизни ҳимоя қилиш ва глобал хавфсизликка ҳисса қўшиш бўйича ўз улушини қўшиб келмоқда”, – деди Османи.
АҚШнинг Дейтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО Парламент ассамблеяси йиғилишидаги нутқида Вьоса Османи жаҳон тартиби ҳозирги низолар таъсирида қайта шаклланаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги уруш тинчлик ҳеч қачон кафолатланмаслигини яна бир бор эслатди:
“Бирдамлик ўзи-ўзидан сақланиб қолмайди. Биз бу альянсни замонамизнинг мураккаб таҳдидларига стратегик ва самарали жавоб бера оладиган кучга қандай айлантирамиз?”
Президент Косово миллий маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа соҳасига ажратаётганини таъкидлади:
“Яқин йилларда бу кўрсаткични икки баравар ошириш ниятимиз бор. Чунки мураккаб шароитда қўлга киритилган тинчликни ҳимоя қилиш – бизнинг энг муҳим вазифаларимиздан бири. Энди НАТОнинг вазифаси – Косово каби кўпдан бери умумий хавфсизлик учун ҳисса қўшаётган ҳамкорларга эшик очишдир”, – дея қўшимча қилди у.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.