Янги Зеландияда иқлим ўзгариши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Янги Зеландияда иқлим ўзгариши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Парламент қарори билан Янги Зеландияда иқлим ўзгариши бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бу ҳақда “Guardian”  нашри хабар берди.

Таъкидланишича, парламент томонидан қўллаб-қувватланган тегишли ташаббусда ўзгарувчан ва экстремал об-ҳаво шароити - тошқинлар, денгиз сатҳининг кўтарилиши ҳамда ўрмон ёнғинларининг Янги Зеландия ва унинг фуқаролари фаровонлиги, саноатнинг асосий тармоқлари, сув ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, аҳоли саломатлигига ҳалокатли таъсири ҳақида сўз боради.

Маълум қилинишича, ушбу қарор билан Янги Зеландия иқлим инқирози мавжудлигини расман тан олган ва ўз ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган 32 давлат орасига қўшилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!