Янги рейтинг: Ўзбекистон охирги ўринда

Янги рейтинг: Ўзбекистон охирги ўринда

Ўзбекистон 4G мобиль алоқа тизими бўйича охирги ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Opensignal" манбаси ўз ҳисоботида маълум қилди. Натижаларга кўра, Ўзбекистонда абонентлар 49,9 фоиз ҳолатда 4G га улана олишади.

Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея эгаллади (97,5%), иккинчи ўрин эса Японияга насиб этди (96,3%). Учликни Норвегия тугатиб берди (95,5%).

Ўзбекистон 4G га уланиш борасида 50 фоиздан кам кўрсаткич қайд этган ягона мамлакат бўлди. Биздаги натижа ҳатто Ироқ, Нигерия ва Эквадорникидан ҳам ёмонроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!