Ўзбекистон расмийларининг илтимосига биноан Бельгияда халқаро терговга жавобан 200 миллион доллар мусодара қилинган. Маблағларнинг бир қисми, яъни 108 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Бельгия прокуратураси хабар берди.
Гап Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупция ва пул ювиш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Бельгияда музлатиб қўйилган маблағлар ҳақида кетмоқда. У телекоммуникация шартномаларини тузиш жараёнида ноқонуний йўллар билан олинган воситачилик пуллари ҳисобланади.
Брюссел Қироллик прокурори 28 март куни 108 миллион долларни Бельгия давлат ғазнаси ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисида сўров юборган. Кейинчалик Брюссел прокуратураси ушбу маблағларни икки давлат ўртасида тақсимлашга қарор қилган. Бундай усул Европа иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида мусодара қилинган даромадларни тақсимлашда қўлланилади. Натижада Ўзбекистонга 108 миллион доллар ўтказилади.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.