Европа узоқ масофали гипертовушли қурол тизимларини жойлаштириш бўйича сўров юборди.
Бу ҳақда НАТОнинг Европадаги қуролли кучлари бош қўмондони генерал Кристофер Каволи маълум қилганини ТАСС хабар бермоқда.
"Улардан бирини Европада жойлаштириш бўйича сўров мавжуд. Бу ҳақда ёпиқ мажлисда батафсил маълумот беришим мумкин," - дея у АҚШ Сенатида таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Пентагондаги узоқ масофали қуроллар бўйича махсус гуруҳ қуролли кучларнинг турли турларида бир нечта шундай тизимларга эга.
Бундан олдин Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатнинг 2035 йилга келиб Россияни тийиб туриш мақсадида ядровий каллакли гипертовушли ракеталарни жойлаштиришини маълум қилганди. У барча замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини енгиб ўта оладиган ҳарбий-ҳаво кучларини яратиш Франциянинг ядровий тийиб туриш доктринасининг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.