Австрия оёқ ва оғиз касаллигининг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун Венгрия билан чегарасидаги 21 та ва Словакия билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пунктини ёпади. Чекловлар шанба кунидан кучга киради.
Бу ҳақда Австрия Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилади.
"Яшур касаллиги тарқалишининг, хусусан, Австриянинг чегарадош ҳудудларига кириб келишининг олдини олиш мақсадида 2025 йил 5 апрелдан бошлаб айрим чегара ўтиш пунктлари вақтинча ёпилади", — дейилади хабарда.
Март ойи бошида Венгрия 1973 йилдан бери биринчи марта қорамоллар орасида оёқ ва оғиз касаллиги авж олгани ҳақида хабар берган эди. Венгриянинг озиқ-овқат занжири хавфсизлиги миллий бошқармаси маълумотларига кўра, Словакия билан чегарадаги фермада оёқ ва оғиз касаллиги аниқланган.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.