Исроил ҳужумлари натижасида бугун Ғазода камида 62 киши, шу жумладан Ғазо шаҳрида 37 киши ҳалок бўлди. Аҳоли вакиллари "Al Jazeera" телеканалига, улар бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 5 дан бери қўллари билан вайроналар остидан тирик қолганларни қидираётганини айтди.
Венгрия Халқаро жиноий суд таркибидан чиқишини маълум қилди. Мазкур суд Европа Иттифоқи давлатига ташриф буюраётган Исроил бош вазири Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берган эди.
Исроил ҳарбий кучлари Суриянинг Дамашқ, Ҳама ва Ҳомс вилоятларига янги ҳужумлар уюштирилганини тасдиқлади. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, тўққиз киши ҳалок бўлган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазога қарши урушида камида 50 523 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 114 638 нафари яралангани тасдиқланганини маълум қилди. Ҳукумат матбуот хизмати эса вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.