Яна бир ўзбек футболчиси А серияда пайдо бўлиши мумкин

Яна бир ўзбек футболчиси А серияда пайдо бўлиши мумкин

Тез орада А серияда яна бир ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Самвел Карленович Саркисян" телеграм канали хабар тарқатди.

«Узбекская кухня» эса ушбу хабарни қўллаб-қувватлади.

"Ушбу футболчи ким эканини биламан, аммо уни ошкор қилишга ҳақим йўқ. Бунга ҳақи бор инсон хабар бергани маъқул.

Аммо шуни айтишим мумкинки, ушбу футболчи Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади ва у Осиё кубоги ўйинларида майдонга тушди", дея ёзди «Узбекская кухня».

Футболчимиз Италия чемпионатига қачон кўчиб ўтиши аниқ эмас. Боиси, Италия қишки трансфер ойнаси ёпилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!