Яна бир ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Яна бир ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштироки билан юртимизни юксак шарафлаётган Шоҳрух Давлатов марафон дастурида “Париж-2024" Олимпиадаси нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

Атлетимиз Испанияда ўтган нуфузли “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” мусобақасида 2:07:02 натижа қайд этди ва “Париж-2024" Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди. Шунингдек, Шоҳрух ушбу кўрсаткич билан 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни (2:13:28) ҳам янгилашга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида “Париж-2024" Олимпиадаси йўлланмасининг 15 таси мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!