АҚШ Савдо вазирлиги квант ва ядровий энергия технологиялари, шунингдек, учувчисиз самолётлар билан шуғулланувчи 37 Хитой компаниясини экспорт назорати қоидаларига бўйсунадиган ташкилотлар рўйхатига киритди.
Департамент баёнотига кўра, ушбу тузилмаларга АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати манфаатларига зид бўлган фаолияти муносабати билан чекловлар қўлланилган.
Қайд этилганидек, рўйхатдаги 22 компания Пекиннинг квант тадқиқотларини илгари суриш ҳаракатлари ёки квант ҳисоблашлари учун Америка технологияларини қўлга киритишга уринишлари билан бевосита боғлиқ.
АҚШ Савдо вазирлиги ушбу компанияларнинг баъзилари Хитойнинг ядровий дастурларини амалга ошириш билан ҳам боғлиқлигини таъкидлади ва «Россия Украинага бостириб киргандан сўнг, улар назорат остида бўлган бир қатор материалларни бу мамлакатга ўтказди».
Рўйхатга яна 11 та компания киритилди, чунки улар АҚШ ҳаво ҳудудидан топилган Хитой ҳаво шарларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Қолган тўртта компания ҳарбий учувчисиз самолёт тизимларида фойдаланиш учун АҚШ квант технологиясини олишга ҳаракат қилган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.