Яна автобус ағдарилиши: Қозоғистонда 45 нафар йўловчи бўлган автобус “қулади”. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Яна автобус ағдарилиши: Қозоғистонда 45 нафар йўловчи бўлган автобус “қулади”. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Карабутак—Костанай трассасида 25 февраль куни 45 нафар йўловчи — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди.

Ҳодиса вақтида автобус ичида бўлганлардан бири «Kun.uz»га маълум қилишича, Чимкентдан Екатеринбургга қараб йўлга чиққан автобус йўл музлаши туфайли ағдарилган, унинг ичида ўндан ортиқ ўзбекистонликлар бўлган.

Йўловчилар орасида жароҳатланганлар йўқ. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ташаббуси билан йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари меҳмонхонага жойлаштирилган.

Ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Транспорт вазирлиги муносабат билдирмаган.

Қозоғистондаги маҳаллий нашрлар ушбу ЙТҲ ҳақида маълумот бериб, автобусдаги йўловчиларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!