Яманликлар яна оч қолиши мумкин

Яманликлар яна оч қолиши мумкин

Яманда миллий валютанинг қардсизланиши ва маошларнинг тўланмаётгани туфайли гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда. 

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Рамеш Ражасингамнинг айтишича, яманликлар 2019 йилдаги каби яна очликка учраши мумкин. 

Стокгольмда тинчлик келишуви имзоланганидан бери Яманда низо қурбонлари сони 2018 йилга нисбатан 25 фоизга камайган, бироқ мамлакатни беқарорлик тарк этганича йўқ. 

Яман деярли барча товарларни импорт қилади, яъни халқ ташқаридан келадиган маҳсулотларга қараб қолган. 

2014 йилда шиа ҳусийларнинг исён кўтариши ва уларнинг ҳукумат кучлари билан жангга киришиши оқибатида шундоқ ҳам амал-тақал кун кўрадиган Яман абгор аҳволга келиб қолди. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!