Яҳудий миллатига мансуб АҚШ давлат котиби Исроилга содиқлигини тасдиқлади

Яҳудий миллатига мансуб АҚШ давлат котиби Исроилга содиқлигини тасдиқлади

Америка Исроилни жон-жаҳти билан ҳимоя қилади.

Қўшма Штатлар Исроилга қарши ҳужум содир бўлган тақдирда Яқин Шарқдаги ўз қўшинларини «ҳимоя» учун фойдаланишга тўлиқ тайёр бўлади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга ташрифи якунлари бўйича Тел-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сафардан асосий мақсад «Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш»дир.

Шу муносабат билан Блинкен Вашингтон яқинда Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик ошгани муносабати билан Яқин Шарққа қўшимча куч ва имкониятларни киритганини эслатиб ўтди: “Бу куч ва имкониятларни жойлаштиришдан мақсад тажовузни қўзғатиш эмас, балки унинг олдини олиш, содир бўлмаслигини таъминлашдир. Аммо, бундан ташқари, агар бу содир бўлса, биз Исроилни ҳимоя қилишга тўлиқ тайёр бўламиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!