Ноқонуний муҳожирларни меҳмонхоналарга жойлаштириш амалиётига қарши намойишлар Буюк Британия бўйлаб тарқала бошлади.
Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, 26 июль куни Англия шарқидаги Норвич шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Ноқонуний муҳожирлар жойлашган меҳмонхоналардан бири олдида Британия байроқлари кўтарган юзлаб одамлар йиғилиб, унинг ёпилишини талаб қилишди. Худди шундай норозилик намойишлари Лидс, Ноттингемшир, Саутгемптон (Гемпшир) шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Мақолада айтилишича, айрим ҳолларда муҳожирларни ҳимоя қилишни тарғиб қилувчи гуруҳлар намойишчиларга яқинлашмоқчи бўлган, бироқ полиция уларни тўқнашмаслик учун четга тортиб олган.
The Daily Telegraph газетасининг хабар беришича, 27 июль куни мамлакат жанубидаги Борнмут (Дорсет) ва Саутгемптон, Саттон-ин-Эшфилд (Ноттингемшир), Вулверхэмптон (Ғарбий Мидлендлар), Альтринчам (Катта Манчестер) ва Эппинг (Эссекс) шаҳарларида янги норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилган.
Июль ойи ўрталарида Эппингда содир бўлган воқеадан сўнг норозилик намойишлари кучайиб бормоқда. Шаҳарда яшовчи Эфиопиядан келган 38 ёшли қочқин 14 ёшли қизга жинсий тажовуз қилганликда айбланган. Шундан сўнг ўнлаб одамлар муҳожирлар жойлашган меҳмонхона олдига тўпланиб, унинг ёпилишини талаб қилишди. Намойишлар бир неча кун давом этди, 18 киши ҳибсга олинди, улардан 7 нафари айбланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.