UFC енгил вазн тоифасининг (70 кг) иккинчи рақамли жангчиси, россиялик Арман Царукян амалдаги чемпион — испан-грузин аралаш жанг санъати устаси Илия Топурияга қарши жанг учун ярим миллион доллар пул тикишга тайёр эканлигини маълум қилди. Спортчи бу ҳақда Overdogs Podcast with Mike Perry подкастида айтиб ўтди.
Мен унинг мағлубиятига 500 минг доллар тикишга тайёрман. Агар ютсам — у менга, агар у ютса — мен унга шу пулни бераман. Илия бунга рози бўлса, мен ҳам жангга тайёрман, — дейди Царукян.
28 ёшли жангчи UFC’да 2019 йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Арман бу вақт мобайнида промоушен доирасида 11 жанг ўтказиб, 9 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
Топурия эса ушбу вазн тоифасида чемпион ҳисобланади. У жорий йилнинг 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 317 мусобақасида бразилиялик Чарльз Оливейрани нокаутга учратиб, UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпионига айланди. Царукян эса ушбу камар учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.