Хорватия Шенген ҳудудига кирди

Хорватия Шенген ҳудудига кирди

Европа Иттифоқи 2023 йил 1 январдан Хорватияни Шенген ҳудудига қабул қилади. Визасиз ҳудудга кириш ҳуқуқи учун Болгария ва Руминиядан топширилган ариза, асосан, Австрия томонидан кўрсатилган қаршилик туфайли рад этилди, деб ёзади “Euronews”.

Шундай қилиб, ҳозирча Шенген ҳудуди 2013 йилда ЕИ таркибига кирган Хорватия ҳисобига кенгайди.

Дарвоқе, Кипр ҳукумати ҳам Шенгенга кириш учун ариза топширган.

Бугунги кунда Европа Иттифоқининг 27 мамлакатидан фақат 4 таси – Болгария, Руминия, Кипр ва Ирландия фуқаролари минтақада визасиз юролмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!