Хорижий тилларни ўрганиш ёшлар учун янги имкониятлар яратмоқда

A A A
Хорижий тилларни ўрганиш ёшлар учун янги имкониятлар яратмоқда

Бундан бир неча йиллар аввал ёшларимиз учун хорижда ўқиш ёки ишлаш ушалмас орзу бўлиб туюларди. Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли чет элда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган йигит-қизларимиз сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.

Айниқса, дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Google”, “Tesla”, “WallMart” каби мультинационал корпорацияларда, йирик молия, банк ва бошқа соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик ёшларнинг кўпаётгани кишини хурсанд қилади.

Ушбу ютуқларнинг замирида катта меҳнат ва тил билиш кўникмалари ётибди. Халқимизда тил билган эл билади, деб бежизга айтишмаган. Шу сабабли мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2023-2024 ўқув йилида умумтаълим мактабларига хорижий тилларни ўқитишда 500 дан ортиқ чет элдан педагог-мутахассислар жалб қилинди. Жорий йилдан бошлаб Тошкент шаҳри ва ҳудудларда танлаб олинган 500 дан ортиқ таълим муассасаларида 2 та хорижий тилни ўқитиш бошланди.

Аҳамиятли томони, халқаро тил сертификатини олиш учун имтиҳондан юқори балл тўплаган ёшларга давлат томонидан харажатлар тўлиқ қоплаб бериляпти. Биргина 2023 йилнинг ўзида 12 минг 400 га яқин ёшларга 21,7 миллиард сўмга яқин маблағ тўлаб берилди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан йигирмадан ортиқ хорижий тилларни онлайн тарзда бепул ва креатив ўргатиш учун “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ишга туширилди.

Булар ҳали ҳаммаси эмас. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам хорижий тилларни ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Чунки чет тилларини билиш хорижда меҳнат фаолиятини олиб бориш истагида бўлган, яъни меҳнат мигрантлари учун жуда зарур.

Бугунги глобаллашган дунёда меҳнат миграцияси табиий жараён ҳисобланади. Халқаро Меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирда дунёда 170 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари бор. Хорижий тилларни билмагани туфайли мигрантларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда фаолият олиб бормоқда. Тилни етарли даражада билмаслик ва етарли касбий тайёргарликка эга бўлмаслик натижасида кўп фуқароларимиз ушбу давлатларда малака талаб этилмайдиган ишларда меҳнат қиляпти.

Сўнгги йилларда юртимизда мигрантларга бўлган муносабат ҳам, эътибор ҳам тубдан ўзгарди. Хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Мақсад битта: биз ўзимизга хайрихоҳ бўлган, мигрантлар ҳуқуқлари таъминланган, юқори маош берадиган мамлакатларга ишчиларни эмас, сифатли ва иқтидорли кадрларни тайёрлаш.

Жорий йилда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Германия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Канада, Япония каби ривожланган давлатлар Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб этишга катта қизиқиш билдирмоқда. Ушбу янги йўналишларда бир гуруҳ ўзбекистонликлар ўз меҳнат фаолиятини бошлашди. Хусусан, 500 нафардан зиёд фуқаролар Германия давлатида иш билан таъминланди.

“Тил билиш бу – бойлик. Тил билган инсон дунёни билади, ҳеч қачон кам бўлмайди. Улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий шунчалик кўп тилни билганидан тарихий манбаларда ва халқ орасида, “Форобий етмишдан ортиқ тилни билади”, деган ҳақли эътирофни олган. Боиси ўз она тили билан бирга чет тилларини билиш ўзга халқлар тарихи, маданияти, турмуш тарзини ўрганишга имкон яратган.

Бинобарин, ҳар бир тил ўзига хос жиҳати билан бошқаларидан ажралиб туради. Худди бизнинг тилда бўлгани каби бошқа тиллар ҳам ўзида халқнинг ўтмишини акс эттиради. Тўғри, кундалик ҳаёт ва ишни бошқаришда янги тилни ўрганиш қийин бўлиши мумкин, аммо тўғри ёндашув, фидойилик билан бунга эришса бўлади.

Умуман олганда, чет тили ўрганишни оммалаштириш бугунги таълим тизимидаги устувор мақсадлардан бирига айланди. Зеро, хорижий тилни билиш ҳаётда ўз ўрнини топишда асосий шартга айланиб улгурди. Она тилингиздан ташқари камида битта хорижий тилни билмас экансиз, жаҳон бўйлаб юқори даромадли иш ўрнига эга бўлиш, тажриба алмашиш, билимларни ошириш мушкул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.