Хоразм вилояти Транспорт бошқармасининг бош мутахассиси 135 минг долларга Урганч шаҳридаги 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идоралари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 80 минг долларини олган вақтда Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан қўлга олинган.
Қайд этилишича, гумонланувчи эркак аслида бошқа шахсга тегишли бўлган жойни кўп қаватли турар жой қурилиши учун расмийлаштирмоқчи бўлган.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида пудратчи корхонанинг рейтинг балларини кўтариш ҳамда тендерга тақдим қилиш мақсадида, ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қурилиш техникаларининг техник паспорти ва ёрлиқларини тайёрлаб бериш эвазига 8700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.
Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.