2025 йилнинг 1 июндан бошлаб WhatsApp бир қатор эскирган смартфонларни, жумладан машҳур iPhone моделлари ва Android қурилмаларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади.
Бу ҳақда 9to5Mac портали компанияга таяниб хабар бермоқда.
1 июндан бошлаб iOS 15.1 ҳамда Android 5.1 ва ундан юқори версиялари билан ишлайдиган қурилмаларда ишлашни тўхтатади. Android ҳолатида бу қарор юзлаб моделларга таъсир қилади, Apple смартфонлари орасида iPhone 5s, iPhone 6 ва iPhone 6 Plus қўллаб-қувватловини йўқотади.
9to5Mac таъкидлаганидек, баъзи нашрларда биринчи авлод iPhone 6s, 6s Plus ва SE ҳақида ҳам эслатиб ўтилади, аммо бу моделлар iOS 15.8.4га янгилашни қўллаб-қувватлайди. Агар у ўрнатилган бўлса, мессенжер ишлашда давом этади.
Рўйхатга олинган смартфонлар ўз мақомини узоқ вақтдан бери йўқотган бўлса-да, улар ҳали ҳам бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар томонидан қўлланилади.
Эски қурилмалар эгаларига, агар иложи бўлса, операцион тизимни янгилаш тавсия этилади. Агар мессенжердан фойдаланишни давом эттириш муҳим бўлса-ю, лекин уни янгилаш имкони бўлмаса, гаджетингизни энг янгисига ўзгартиришингиз керак.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.