Гаровга олиш бўйича келишув учун курашда ХАМАС янги таклиф билан чиқди: унга кўра, террор ташкилоти 10 нафар тирик ва 18 нафар ўлик гаровга олинганларни озод қилишга тайёр. Бунинг эвазига исломчилар Исроилдан “келишилган сондаги” фаластинлик маҳбусларни озод қилишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, террорчилар Исроил армиясининг Ғазо секторидан “тўлиқ олиб чиқиб кетилишини” талаб қилмоқда.
Хамас ўз таклифи билан АҚШ президенти Доналд Трамп номидан Яқин Шарқ бўйича музокараларга раҳбарлик қилаётган АҚШ махсус вакили Стив Уиткоффнинг режасига жавоб бермоқда. Аммо террорчилик ташкилоти ўзининг қарши таклифида вақт билан ўйнамоқда: АҚШ 60 кунлик оташкесимни назарда тутган, бунда гаровга олинганлар сулҳнинг биринчи ва эттинчи кунида озод этилиши керак эди. Бироқ, исломчилар озодлик муддатини сулҳнинг бутун муддатига узайтирмоқчи.
Times of Israel нашрининг ёзишича, Хамас Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни тезда тўхтатиб, кейин Ғазога ҳужумларини қайта бошлашига йўл қўймаслик учун бу маневрдан фойдаланмоқда. Исроил расмийларидан бири Қуддус исломчиларнинг қарши таклифига рад жавоби сифатида қараганини айтди. Стив Уиткоффнинг айтишича, Ҳамаснинг шартлари "мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган" ва музокараларни орқага сурмоқда.
📌 Аввалроқ Исроил АҚШ таклифига рози бўлган эди. Америка режаси 60 кунлик оташкесимни назарда тутади. Исроиллик гаровга олинганлар эвазига Исроилда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 125 нафар фаластинлик, шунингдек, 2023-йил 7-октябрдаги терактдан кейин ҳибсга олинган 1111 нафар ғазолик озод этилиши керак. Айни пайтда, Исроил армияси маълумотларига кўра, Хамас 58 кишини гаровда ушлаб турибди, улардан камида 35 нафари ҳалок бўлган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) махсус операцияси натижасида Россия стратегик авиациясига етказилган зарар ҳақидаги маълумотларни янгилади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.