Танзила Нарбаева вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари билан учрашди

A A A
Танзила Нарбаева вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари билан учрашди

1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, “СОС Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси тарбияланувчилари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

Мамлакатимизда бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, болаларни ҳимоя қилиш учун барча зарур шароитлар яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари сони 40 дан, қонуности ҳужжатлари сони 500 дан ортиқдир.Танзила Нарбаева вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари билан учрашди

Жумладан, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида 23 та Меҳрибонлик муассасаси ва болалар уйи фаолияти тугатилди. Мазкур йўналишда боланинг оила муҳитида тарбияланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий ҳимоя тизими йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўз хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳаётини бағишлаган ҳарбийларининг фарзандлари билан самимий мулоқот ўтказилди. Ҳар бир бола давлат ҳимоясида, унинг таълим олиши, соғлиғи, ҳаёти сифати ҳамиша эътиборда экани таъкидланди.Танзила Нарбаева вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари билан учрашди

Бу орқали давлатимизнинг энг муқаддас қадриятларидан бири — Ватанга садоқат йўлида жонини фидо қилганларнинг хотирасини эъзозлаш ва уларнинг авлодларига меҳр кўрсатиш анъанаси яна бир бор ўз исботини топди. Тадбир давомида Олий Мажлис Сенати Раиси болалар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари ва орзу-истакларини тинглади, келгуси режалари билан танишди.

Мамлакатимизда хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Мудофаа вазирлиги томонидан 2024-йилда 64 нафар, 2025-йилда эса 47 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилди.Танзила Нарбаева вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандлари билан учрашди

Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ҳарбий шифохоналарда мунтазам тиббий кўриклардан