1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар ва янгиликлар кучга киради.
Кундузи ва кечқурун йўлларни таъмирлаш ва белгилаш тақиқланади
Шаҳар кўчаларида соат 7:00 дан 21:00 гача (дам олиш кунлари ва шошилинч ҳолатлар бундан мустасно) йўл таъмирлаш ишларини олиб бориш ёки йўл белгиларини чизиқ тақиқланади. Иш фақат тунги вақтда, йўлларда ҳаракат минимал бўлган соатларда амалга оширилади.
Йўл чизиғини босиш камералар томонидан ёзиб олинмайди
Йўл чизиқларини босиб ўтиш билан боғлиқ қоидабузарликларни ихтисослаштирилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш ускуналари ёрдамида қайд этиш тақиқланади ("стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно). Бироқ агар бундай қоидабузарлик ЙПХ ходими томонидан аниқланса, у белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими ишга туширилди
1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими йўлга қўйилади. Тизим ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ягона ахборот тизимидаги E-jarimaball модули орқали ишлайди.
Биринчи босқичда янгилик фақат маъмурий баённомалар асосида ЙПХ ходимлари томонидан қайд этилган қоидабузарликларга таъсир қилади. Келгусида ҳайдовчиларни идентификация қилиш технологияси жорий этилгандан сўнг тизимни камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликларни қоплаш учун кенгайтириш режалаштирилган.
Хорижликлар учун "Олтин визалар" жорий этилмоқда
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун беш йил муддатга яшаш учун рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда. Ҳужжатни олиш учун аризачи 250 минг доллар, шунингдек, ҳар бир оила аъзоси — турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси учун 150 минг доллар тўлаши керак.
Янги биноларда қуёш батареялари ва сув иситгичларини ўрнатиш керак бўлади
Биноларни қуриш ва реконструкция қилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатлари энергия тежовчи ускуналарни, муқобил иситиш тизимларини (иссиқлик насослари, қуёш коллекторлари) ва қайта тикланадиган энергия манбаларини (қуёш панеллари ва бошқалар) ички эҳтиёжлар учун мажбурий ўрнатиш талабларини ўз ичига олиши керак. Бундан ташқари, марказлашган иссиқлик таъминоти ёпиқ тизимга ўтказила бошлайди.
Чиқиб кетаётган юк машиналари учун электрон навбат тизими жорий этилмоқда
Ўзбекистоннинг давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида мамлакатдан чиқиб кетаётган юк транспортлари учун электрон навбат тизими йўлга қўйилади. Бу чегарани кесиб ўтиш вақтини тезлаштириши ва юк ташиш ҳажмини ошириши керак.
Яна учта давлат учун визасиз режим жорий этилди
Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади.
Ёш олимларга уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз кредит берилади
Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг топ-100 рейтингига киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг илмий даражасини (PhD ёки унга тенглаштирилган илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун 10 йил муддатга уй-жой жойлашган ҳудудга қараб БҲМнинг 2150 бараваригача фоизсиз кредит берилади.
Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотларининг амалдаги миқдори беш баравар оширилади.
Кам таъминланган оилалар давлат хизматлари учун чегирмаларга эга бўлади
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар учун имтиёзлар кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам тегишли бўлади (улар учта тоифага бўлинган — «қизил», «сариқ» ва «яшил»).
Давлат хизматлари учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда «сариқ» тоифага кирувчи оилалар 50 фоиз, «қизил» тоифадагилар эса 75 фоиз чегирма олиш ҳуқуқига эга. «Қизил» тоифалаги оилалардан чиққан аълочи талаба қизлар асосий стипендиянинг икки баравари миқдорида махсус стипендия олади.
Ногиронлиги борларни ишга олган бизнесга 50 млн сўмгача субсидия ажратилади
I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Субсидия сурдо таржимони, психолог ва ёрдамчи ёллаш харажатларини қоплаш учун тўланади. Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамроҳлик хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.