Хитойлик миллионер 20 йил давомида ўғлидан бадават эканини яшириб келган

Хитойлик миллионер 20 йил давомида ўғлидан бадават эканини яшириб келган

Аччиқ газак таомлар ишлаб чиқарувчи Mala Prince компанияси асосчиси ва президенти, 52 ёшли Чжан Юй Ду қарийб 20 йил давомида бадавлат эканини ўғлидан яшириб келган. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.

Унинг ўғли ҳақиқатни билгач, TikTok’да ҳаётидаги мазкур воқеа ҳақида айтиб берди:

“Отам шу йўл орқали менда ўз кучим ва меҳнатим билан муваффақиятга эришиш истаги ва камтарликни сақлаб қолишимга ҳаракат қилган”, — дейди меросхўр.

Миллионер ўғлининг исми Чжан Тзи Лу бўлиб, ҳозирда у 24 ёшда. Унинг отаси Mala Prince брендига фарзанди туғилган йилда асос солган. Ўғил мазкур компания мавжудлиги ҳақида билар, аммо унинг молиявий қиймати ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди. Отаси унга бизнесни сақлаб қолиш учун катта қарз олгани ва уни тўлаш лозимлиги ҳақида уқтириб борган.

Чжан Тзи Лу оддий уйда ўсди ва тарбия топди. Балоғатга етгач, Хитойнинг Хунан провинциясидаги нуфузли ОТМга ўз кучи билан ўқишга кирди. Университетни тамомлагач, у отасига ёрдам бериш ва тезроқ қарзлардан қутулиш учун доимий иш жойи излаётгани ҳақида айтди. Айнан шу вақт миллионер ота ўғлига ҳақиқатни ошкор қилган ва шундан сўнг уларнинг оиласи 1,5 миллион долларлик ҳашаматли уйга кўчиб ўтган.

Кичик Чжан ҳозирда Mala Prince компаниясининг маркетинг бўлимида ишламоқда. Отанинг сўзларига кўра, ўғил ўз истеъдодини тўлиқ намоён қила олсагина, компания унга мерос бўлиб қолади.

Чжан Тзи Лу молиявий эркинликка чиққанидан ғоят мамнун эканини тан олади:

“Бойлик мени бахтли қилади”, — дейди у.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!