Хитойда шахтада портлаш. Тўрт киши ҳалок бўлди

Хитойда шахтада портлаш. Тўрт киши ҳалок бўлди

Сешанба куни Хитой шимолида Шаньси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳат олди.

Хабар беришларича, портлаш Lu'an Group компаниясига тегишли объект ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 02:00да содир бўлган. Расмийларга кўра, воқеага газнинг портлаши сабаб бўлган.

Конда қутқарув ишлари якунланди. Жабрланувчи касалхонада. Ҳодисанинг ҳолати аниқланмоқда, тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!