Хитойда бешта янги ўргимчак тури кашф этилди

Хитойда бешта янги ўргимчак тури кашф этилди

Хитойнинг жануби-ғарбий Юнан провинциясида олимлар ўргимчакнинг бешта янги турини топишди, деб хабар берди “Sinxua”.

Маълумотларга кўра, ҳашаротлар 2015 йилдаёқ аниқланган, аммо бу ҳақда яқиндагина маълум қилинган.

"Ўргимчаклар Тонгрен университети олимлари томонидан 2015 йилнинг август ойида Вулянг тоғларидан тўпланган. Беш йиллик изланишлардан сўнггина уларни таснифлашга эришилди", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Вулянг тоғлари миллий қўриқхонасида 2700 дан ортиқ юқори ўсимлик турлари, сутемизувчиларнинг 123 тури, ҳашаротларнинг эса 600 дан ортиқ турлари яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!