АҚШдаги DeepSeek фойдаланувчилари янги қонун бўйича миллион долларлик жарима ва қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Жуда машҳур Хитой сунъий интеллект иловаси хавфсизлик, шахсий маълумотлар ҳимояси ва ахлоқий муаммоларни келтириб чиқарди.
Янги таклиф этилаётган қонун АҚШда одамларни Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллект иловасидан фойдаланганлиги учун катта миқдордаги жарима ёки ҳатто қамоқ жазосига тортиши мумкин.
Республикачи сенатор Жош Хоули томонидан киритилган қонун лойиҳаси "Америка Қўшма Штатлари фуқароларига Хитой Халқ Республикаси ҳудудида ва бошқа шахслар учун сунъий интеллект имкониятларини ривожлантиришни тақиқлаш"га қаратилган.
Таклиф этилаётган қонун Хитойда ишлаб чиқилган "технология ёки интеллектуал мулк"ни импорт қилишнинг олдини олади, чекловларни бузган ҳар қандай шахс 20 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Бундан ташқари, жисмоний шахсларга 1 миллион долларгача, корхоналарга эса 100 миллион долларгача жарима солиниши мумкин.
Гарчи унда DeepSeek номи тилга олинмаса-да, бу қонун лойиҳаси Хитой чатботи АҚШдаги энг машҳур сунъий интеллект иловасига айланганидан бир ҳафта ўтгач ва АҚШ технология компаниялари акциялари кескин тушиб кетганидан сўнг тақдим этилди.
Унинг тўсатдан оммалашуви хавфсизлик, махфийлик ва ахлоқ масалалари бўйича хавотирларни келтириб чиқарди, жумладан DeepSeek'нинг Хитой Коммунистик партиясига оид мавзулар ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаслиги.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой иловасини Америка технология саноати учун "уйғониш чорловчиси" деб атади. Оқ уй эса ДDeepSeek'нинг миллий хавфсизликка таъсирини баҳоламоқда.
Қўшма Штатлар Ҳарбий-денгиз кучлари аллақачон ўз ходимларига DeepSeek'дан иш билан боғлиқ вазифалар ёки шахсий мақсадларда фойдаланишни тақиқлаган. NASA эса ҳукумат томонидан берилган қурилмалар ва тармоқларда сунъий интеллект технологиясини тақиқлаган.
Бир қатор штатлар ҳам DeepSeek'ни тақиқлашни кўриб чиқаётганини маълум қилди. Техас биринчи бўлиб ҳукумат қурилмаларида тақиқ жорий этди.
"Техас Хитой Коммунистик партиясига маълумот тўпловчи сунъий интеллект ва ижтимоий медиа иловалар орқали штатимизнинг муҳим инфратузилмасига кириб олишига йўл қўймайди," - деди Техас губернатори Грег Абботт.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.