Путин Трамп ва Эрон расмийлари билан ёпиқ музокаралар чоғида Теҳрон уранни бойитиш ҳуқуқидан воз кечадиган ядро битимини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Бу ҳақда Ахios нашри музокаралар тафсилотлари билан таниш манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уч нафар европалик ва бир исроиллик расмийнинг маълумотига кўра, Россия норасмий равишда Эронга “нол даражадаги бойитишга” рози бўлишни тавсия қилмоқда. Бу позиция Исроил ҳукуматига ҳам етказилган.
Европа манбасининг сўзларига кўра, Путин сўнгги ҳафталарда бир неча бор шахсан Эронни муросага чақирган, бироқ Теҳрон бундай имкониятни кўриб чиқишдан ҳам бош тортган.
"Россия, агар келишув имзоланса, Эрондаги барча юқори даражада бойитилган уранни олиб чиқишга тайёр эканини билдирган. Бунинг эвазига Эрон АЭС учун 3,67% даражада бойитилган ядро ёқилғиси ҳамда Теҳрондаги тадқиқот реакторида фойдаланиш учун кичик партияларда 20% бойитилган уран олиши мумкин бўлади", дея ёзмоқда Ахios.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.