Хави «Барселона» бошқарувига ўтиши мумкин

Хави «Барселона» бошқарувига ўтиши мумкин

«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, айни вақтда Қатарнинг «Ас Садд» клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Хави келаси ҳафта каталонияликлар бошқарувига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Муҳаммад Наҳлехнинг "Твиттер"даги саҳифасига асосланиб хабар бериб ўтилди.

39 ёшли Хави учун «Ал-Дуҳаил»га қарши шаҳзода кубоги финалида кечадиган баҳс «Ас-Садд» бошқарувида ўтадиган сўнгги учрашуви бўлиши кутилмоқда. «Барселона» билан айнан шунга келишиб олинган.

Хавининг агенти айни дамда Доҳада «Барселона» билан бўлажак шартноманинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Томонлар деярли келишиб бўлган ва келгуси ҳамкорликнинг фақат кичик тафсилотларини ҳал қилишлари керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!