“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳисобига 337,7 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди

АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида бўлиб ўтган брифингда ижро этиш соҳасини рақамлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди:
Бюро ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон ҳамкорлик тизими ёрдамида қарздор юридик шахсларнинг шахсий кабинетига ижро ишлари ҳақидаги 46.890 та қарорлар онлайн жўнатилиб, 1,8 трлн. сўмлик ҳужжатлар ижроси тамомланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида жами 12,2 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди.
Фуқароларнинг мол-мулкига дахл қилмасдан ва мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 621,8 мингта ҳужжатлар ижроси таъминланди.
Вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун жами 597 млрд. сўмга яқин алимент пуллари ундирилди.
Шунингдек, алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 5.854 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 3.800 дан ортиқ оилалар яраштирилди.
Муқаддам, қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 170 нафар шахслар ишга тикланиб, уларга тўланмай қолган 7,4 млрд. сўмлик иш ҳақлари ҳамда 487 млрд. сўмлик компенсация маблағлари ундириб берилди.