Давлат департаменти Марокашга 825 миллион долларлик Stinger ракеталарини сотиш имкониятини мақуллади.
Бу ҳақда Пентагоннинг ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳарбий техника ва қуролларни хорижга етказиб беришга масъул бўлган Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, Марокаш ҳукумати аввалроқ Қўшма Штатлардан 600 тагача FIM-92K Stinger Block I ракеталарини ҳамда тегишли логистика ёрдамини сўраган.
"Таклиф этилаётган сотув НАТОга аъзо бўлмаган асосий иттифоқчининг мудофаасини кучайтиришга ёрдам бериш орқали АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларини қўллаб-қувватлайди”, - деди агентлик.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Филиппинга ТН-73А ўқув вертолётларини 120 миллион долларга сотишни маъқуллади. Уларнинг сони номаълум. Филиппин ҳукумати АҚШдан турли вертолёт тизимлари ва эҳтиёт қисмларини ҳам сотиб олмоқчи.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилиянинг "O Globo" нашрига берган интервьюсида Москванинг урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун асосий талабларини баён этди.
Украина Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленконинг айтишича, Владимир Путин ташаббуси билан 8-11 май кунлари сулҳ тузилиши манипуляция ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.