Нашр бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа тадқиқотлари институти (КIDA) ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.
КХДР асосан Россияга ўқ-дорилар етказиб бериш орқали даромад кўрган. Бундан ташқари, Шимолий Корея ҳукумати Россия томонида жанг қилиш учун ўз ҳарбийларини юбораётгани ва Москвага техник ёрдам кўрсатаётгани айтилган.
КIDA ҳисоботига кўра, Пхенян бунинг эвазига Москвадан юқори технологияли қуроллар олаётган бўлиши мумкин.
Reuters ва Британиянинг Open Source Center таҳлилчилари сўнгги 20 ой ичида КХДРдан Россияга 64 марта ўқ-дори етказиб берилганини аниқлаган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, етказиб бериш жараёнида 4 миллиондан 6 миллионгача снаряд ташилган.
Оpen Source Center маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Россия ҳарбийлари фойдаланаётган ўқ-дориларнинг қарийб 50 фоизи КХДРдан келтирилган.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.