"Реал" Чемпионлар Лигасида XXI асрда фақат тўртта жамоа уддалаган ишни қилиши керак

Чоршанба оқшомида "Реал" ва "Арсенал" Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб учрашувини ўтказади. Карло Анчелотти жамоаси Лондондаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жавоб ўйинини ўтказиши керак.
XXI асрда Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида фақат тўрт марта жамоа биринчи ўйинда учта гол (ёки ундан кўп) фарқи билан мағлуб бўлган ҳолатлардан чиқиб кетишни уддалаган. Бу ҳолатларни қуйида келтирамиз.
2003/2004 йилги мавсум, 1/4 финал
"Милан" - "Депортиво" - 4:1
"Депортиво" - "Милан" - 4:0.
2016/2017 йилги мавсум, 1/8 финал
"ПСЖ" - "Барселона" - 4:0
"Барселона" - "ПСЖ" - 6:1.
2017/2018 йилги мавсум, 1/4 финал
"Барселона" - "Рома" - 4:1
"Рома" - "Барселона" - 3:0.
2018/2019 йилги мавсум, 1/2 финал
"Барселона" - "Ливерпуль" - 3:0
"Ливерпуль" - "Барселона" - 4:0.