Fobos об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковец Ерда кучли магнит бўрони бошланганини маълум қилди.
“Ерга иккита улкан қуёш протуберанси етиб келиб, магнитосферага зарба берди. Космик зарба натижасида кучли магнит бўрони юзага келди ва у узилишлар билан пайшанба кунигача давом этади”, деди Евгений Тишковец.
Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Сибир бўлимининг Қуёш—Ер физикаси институти сайтида хабар қилинишича, магнит бўронининг энг юқори нуқтаси 16 апрель куни тунги ва эрталабки вақтга тўғри келган. Манбанинг маълумотига кўра, бу вақтда бўроннинг кучи Г2—G3 даражасида, яъни ўртача ва кучли бўрон даражасида бўлган.
Тишковецнинг яна қўшимча қилишича, чоршанба кунидан пайшанбага ўтар кечаси қутб ёғдуси ҳатто ўрта кенгликларда ҳам кузатилиши мумкин.
Геомагнит бўронлар пайтида кучли жисмоний ва ақлий зўриқишлардан сақланиш, шунингдек, парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Чунки бўронлар биринчи навбатда юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига таъсир кўрсатади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путиннинг Туркиядаги Украина билан музокараларда қатнашишдан бош тортиши, унинг Украинадаги урушни ҳар қандай нарх эвазига давом эттиришга интилаётганидан далолат беради.
Ҳарбий эксперт Мик Раяннинг фикрича, Россия делегацияси таркибида Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Истанбулда иштирок этмаслиги Оқ уй томонидан ҳақорат сифатида қабул қилиниши мумкин.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.