"Вирус блокатор" (бейджик) 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилади, дейишяпти. Шу ростми?

"Вирус блокатор" (бейджик) 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилади, дейишяпти. Шу ростми?

1 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

- Дорихоналарда коронавирусдан ҳимоя қиладиган қиммат бейдж (вирус блокатор) сотилмоқда. Айтишларича, у 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилармиш. Бейдж — сотиб олишга арзийдими?

Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирда уни Россия компаниялари ҳам ишлаб чиқармоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ҳамда бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни пластик ёки қоғозга киритиш эмас, балки сепиш керак. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялашини айтишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!