Винисиус матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Винисиус матбуот анжуманида йиғлаб юборди

Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор Испания — Бразилия ўйинидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ирқчилик борасида берилган саволга жавоб бериш жараёнида йиғлаб юборди.

Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор Испания — Бразилия ўйинидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ирқчилик борасида берилган саволга жавоб бериш жараёнида йиғлаб юборди.

"Бу ҳар куни, ҳар ўйинда кузатилаётгани ачинарли. Мен фақат футбол ўйнамоқчиман. Мен буни оилам ва клубим учун қиламан. Ҳеч қачон қора танли инсонларни ранги сабабли таҳқирланишларини истайман. Бу юракка жуда ёмон таъсир қилади. Мен ирқчилик билан нафақат Испанияда балки дунёнинг барча минтақасида тўқнаш келмоқдаман.

Мени қўллаб-қувватлаётган испаниялик ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда ирқий камситишлар камайиб бориб, одамлар бундай ҳолатга дуч келишмайди", — деди Вини.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!