Венгрия олимлари итлар баъзи сўзларнинг маъносини тушунишини исботлади

Венгрия олимлари итлар баъзи сўзларнинг маъносини тушунишини исботлади

Олимларнинг фикрига кўра, итлар туғилганданоқ референциал тушуниш, яъни сўзлар орқали белгиланган объектлар ҳақида фикрни шакллантириш қобилиятига эга, деб ёзади Euronews.

Ит эгаларининг айтишича, уларнинг уй ҳайвонлари инсон тилини тушунишади. Ундан тўп олиб келсин, деб сўрасанг, газета ёки бошқа нарса эмас, тўп олиб келади. Энди бу Венгрия олимлари томонидан тасдиқланган.

Тажриба давомида итларнинг эгалари ўйинчоқларнинг номини айтишган, кейин уларни кўрсатиб, уй ҳайвонига беришган, баъзан атайлаб хато қилишган. Масалан, улар тўпни суяк деб аташган.

Натижалар шуни кўрсатдики, итларнинг мияси ўйинчоқларнинг тўғри ва нотўғри номларига бошқача муносабатда бўлади. Тадқиқотда инвазив бўлмаган электродлар ишлатилган.

“Биз ишонардикки, агар ит ҳақиқатан ҳам объектни ифодаловчи сўзнинг маъносини тушунса, у худди шу объектни кўради. Агар эгаси бошқа объектни кўрсатса, унда итнинг мияси ҳайратланарли реакцияни бошлайди. Худди шундай бўлиб чиқди”, - деди Этвош Лоранд университети тадқиқотчиси Марианна Борош.

Олимларнинг таъкидлашича, итлар ҳам худди одамлар каби объект номини эшитиб, унинг “психик қиёфаси”ни тасаввур қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!