Вашингтон Эрон ва Шимолий Кореянинг Россия технологиясини сотиб олишидан хавотирда

Вашингтон Эрон ва Шимолий Кореянинг Россия технологиясини сотиб олишидан хавотирда

АҚШ маъмурияти Эрон ва Шимолий Корея расмийлари Россия технологиясини сотиб олишларини истамайди ва улар бошқа давлатлар билан биргаликда бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси ўринбосари Бен Родс ва Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ вакили Томми Виторга берган интервюсида маълум қилди.

Давлат департаменти раҳбари Москва ва Пхенян ўртасидаги алоқаларга изоҳ берди: “Биз Шимолий Корея ва Эрон Россиядан оладиган технологиядан фойда олишини истамаймиз.

Биз бошқа технологиялар ва қуролларни етказилишига уринишларнинг олдини олиш учун мустақил чоралар кўрамиз. Албатта, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳозирги ривожланаётган муносабатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини бузмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!