Ўзини ДХХ ходими деб таништириб юрган хоразмлик мактаб психологи қўлга олинди

Ўзини ДХХ ходими деб таништириб юрган хоразмлик мактаб психологи қўлга олинди

Урганч шаҳридаги умумтаълим мактабларининг бирида психолог вазифасида ишлаб келган, олий маълумотли, 1984 йилда туғилган Мадримов Азамат Рўзматович фуқаро “Қ.О.”га ўзини гўёки ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармасида ишлаётганлигини айтиб, 600 АҚШ доллари эвазига уни Чегара қўшинларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини билдиради.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.Мадримов жабрланувчи “Қ.О.”дан 600 АҚШ доллари олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

ЎзАнинг хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!