"Ўзгидромет" — Ҳафта охиригача совуқ об-ҳаво сақланиб туради

"Ўзгидромет" — Ҳафта охиригача совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳозирда маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. 

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. 

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!