Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард долларга етди

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 ҳамкорлари орасида тўртта мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда.

2022 йилнинг январь-апрель якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $17,2 млрдга етиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан $6,5 млрдга (61,2% кўпайиш) ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи савдо умумий ҳажмида экспорт улуши $7,1 млрдни (2021 йил январь-апрелига нисабат 202,3% ўсиш), импорт миқдори эса $10,1 млрдни (141,0% ўсиш) ташкил этди.

Натижада ташқи савдо айланмаси пассив баланси -$3 002,0 млн.га тенг бўлди.

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти бўйича энг йирик 20 ҳамкорлари орасида тўртта мамлакат билан савдода ижобий сальдо кузатилмоқда. Булар Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия. Қолган 16 мамлакатлар билан ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 167 та давлати билан савдо муносабатлари ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,1%), Россия (14,9%), Қозоғистон (8,2%), Туркия (6,7%), Жанубий Корея (5,3%), Германия (2,6%) ва Қирғизистон (1,9%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Республика ташқи савдо айланмаси таркибида энг салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, унинг ҳиссаси 36,5% ёки $6 268,6 млн.ни, энг кам улуш эса 0,9% ёки $150,4 млн даражасида Сурхондарё вилоятида қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!