Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?

2019 йил январь-март ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони эса 2863 кишини ташкил қилди.

Шундан 47,9 фоизи Қозоғистонга, 45,6 фоизи Россияга, 1,1 фоизи Исроилга, 0,7 фоизи АҚШга 4,7 фоизи эса бошқа давлатларга мос келади. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан бери доимий яшаш учун Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 767 кишини ташкил этди. Маълум бўлишича, шундан Тожикистондан 26,2 фоиз, Қозоғистондан 24,9 фоиз, Россиядан 21,4 фоиз, Қирғизистондан 16,4 фоиз ва бошқа давлатлар эса 11,1 фоиз киши кўчиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2019 йилнинг январ-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу даврда қайд этилган ўлимларнинг 63,8 %и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и - ўсимталардан, 5,2 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,1,4 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!