Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик фигурали учувчи Иля Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб, жаҳон чемпиони бўлди.

Канаданинг Монреал шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Малинин тўртта айланали сакрашни олти марта амалга оширди: аввал тўртлик аксел, кейин уч марта якка тўртлик (лутц, риттбергер, салхов) сакрашларини амалга оширди.

Унинг эркин дастурдаги бу ноёб муваффақияти ҳакамлар томонидан 227,79 баллга баҳоланди ва бу янги жаҳон рекорди бўлди.

Иля Малинин 2004 йилда АҚШнинг Виржиния штатида, ўзбекистонлик фигурали учувчилар – Татяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган. Унинг синглиси Елизавета ҳам фигурали учиш билан шуғулланади.

Татяна Малинина – 1999 йилда илк марта ўтказилган тўрт қитъа чемпионати олтин медали соҳибаси, ўша йилги Гран-при финали ғолибаси, 10 карра Ўзбекистон чемпиони (1993–2002), 2002 йилги қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. Роман Скорняков – икки карра Ўзбекистон чемпиони (1997, 2003) бўлиб, 1998 ва 2002 йилларда қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!