Ўзбекистонга машҳур фуд-блогер Марк Винс ташриф буюрди (фото ва видео)

A A A
Ўзбекистонга машҳур фуд-блогер Марк Винс ташриф буюрди (фото ва видео)

Озиқ-овқатга бўлган севги инсонни дунёнинг қайси бурчакларига чорлай олиши мумкинлиги ҳайратланарли! Ҳалигина, жуда ҳам кўп саҳифа аъзоларига эга ва дунё бўйлаб мухлисларига эга бўлган машҳур фуд-блогер — Марк Винс, Ўзбекистон каби бир мамлакат ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эди.

Марк — жуда ҳам енгил қарор қабул қиладиган, ажойиб инсон. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили билан қисқа электрон ёзишув — ва у бизнинг меҳмон, ўзбек миллий таомларини татиб кўриш учун минглаб километрларни кесиб ўтишга рози. Марк бизнинг юртга ёлғиз эмас, умр йўлдоши ва кичкина ўғли билан ташриф буюрди.

Блогер Ўзбекистоннинг миллий таомлари ҳақида асосий тушунчага эга бўлгандан сўнг, у вилоятлар таомларини татиб кўриш учун бошқа ўзбек шаҳарларини зиёрат қилиш қарорини қабул қилди. Сўзсиз, must-visit жойлари этиб Самарқанд, Бухоро ва Хива танлаб олинди. Маркнинг Ўзбекистондаги сафари давомида ўзбек бошловчиси, фуд-блогер ва влогер — Равшан Ҳожиев ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошчилигидаги Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш ва маркетинг тадқиқотларини бошқариш бошлиғи — Беҳруз Ҳамзаев  унга йўлбошлик қилди. Тошкент Маркни ўзининг маҳаллий турли-туман таомлари билан лол қолдирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу кўпгина таомларни ўзгармас умумий масаллиқ — гўшт бирлаштириб туради. Шунингдек, Марк маҳаллий овқатлар жуда юқори калорияга эга эканлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.

Марк Винс — саёҳатчи таомсевар, блогер, влогер, The Eating Thai Food Guide («Таиланд таомларини тановул қилиш бўйича қўлланма») китобининг муаллифи ва шунчаки саргузаштлар ва янги таъмларни севувчи инсон. Марк АҚШда туғилган, ўзининг хотини Ин ва ўғли билан Таиландда истиқомат қилади. Ҳатто ёш болалик чоғида ҳам у ўз ҳаётини саёҳат қилишга бағишлашга қарор қилган — унинг оиласи дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб яшаш жойларини ўзгартирди. Кичгина Маркнинг биринчи мамлакати Франция бўлди, кейичалик улар Конгода яшашди, кейин Кенияда, Канада ва Гавайида эдилар. Улғайиб, Марк  ўзи мустақил саёҳат қилишни бошлади — Аргентина, Уругвай ва Чилида бўлиб, яна АҚШга қайтди. Кейинги 6 ой ичида у жануби-шарқий Осиё ва Филлипинда бўлди, ва сафарлари чоғида, интернетга кириш имконияти пайдо бўлганда ўзининг блогини олиб борди.

Марк ўзининг барча сафарларида, доимий равишда мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапириб ўтган видеолар ёзарди; у маҳаллий ошхонага алоҳида эътибор қаратар эди — хусусан миллий таомларга, ҳамда кўча таомларига. Ушбу қизиқиш 2009 йилда мустақил овқат ҳақидаги тревел-блог пайдо бўлишига олиб келди — шундай қилиб, ҳар бир давлатни нафақат саёҳатчи нуқтаи назаридан, балким мазали ва турли хил таом тановул қилишни севадиганлар учун, Migrationology.com сайти пайдо бўлди.

Марк Винс

Саёҳатчи-таомсевар, фуд-блогер

Мен Ўзбекистонга сафаримдан нимани кутишни мутлақо билмасдим. Ростини айтганда, мен фақатгина унинг географик жойлашувини билардим, холос.

Емоқ — бу менинг касбим

Мен озиқ-овқатни ақлдан озиш даражасигача севаман, мен ейишни яхши кўраман ва шунинг учун мен уни ўзимнинг касбим қилиб олдим. Блогни яратиш фикри менга анча вақт олдин — университетни тамомлаганимдан кейин келди. Бироқ мен саёҳатларим ҳақида видео тасвирлар олишни, шахсий блог яратишдан олдин ҳам олганман. Дастлаб мен ўзимга яқин бўлган давлатларга, машҳур жойлар, музей, ресторан, кичик қаҳвахона ва ёдгорликларга саёҳат қилардим. Ва мен ўйланиб қолдим — балким мен фақатгина албатта ташриф буюрилиши керак бўлган жойларни эмас, балки ўзимга қизиқарли бўлган нарсаларни суратга оламан?

Мени шаҳар, музей, ёдгорликлар тарихлари қизиқтирмас эди (албатта улар гастрономик бўлмаса). Ва блогимни ўзимга қизиқ ва яқин нарсага — овқатга, қаратишга қарор қилдим. Мен кунига 7—8 маҳал овқатланаман, бутун мамлакатга хос миллий таомлар ресторанида, анъанавий маҳаллий таомли кичик қаҳвахоналарда ва кўча фаст-фудини татиб кўраман.

Барчасига ошхона жавоб беради

Американинг жануб ва шимолида, шимолий Африка давлатлари ва кўпгина Осиё мамлакатларида бўлиб, мен кўп нарсани кўрдим, кўп нарсани ўргандим, энг муҳими — кўпгина ажойиб таомларни еб кўрдим. Бирор жойга жўнашдан олдин, мен танлаган мамлакатнинг тарихи, дини ва бошқа хусусиятларини ўрганиш керак деб билмайман; агарда мен бирор бир давлатга боришни қарор қилдимми, мени ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди. Мен менга қайси бир давлат энг кўп ёққанлиги ёки умуман ёқмаганлиги ҳақида ўйлаб кўрмаганман; менда фақатгина икки таассурот  бўлади — «Жуда ҳам мазали овқатландим» ёки «Мамлакат ошхонаси кутганимдагидек эмас». Охирги бўлган давлатларимдан, энг кўп Эфиопия ва Индонезия таассурот қолдирди. Эфиопия бошқа ҳеч бир давлат тенглаша олмайдиган ўзига хос ва бетакрор маданияти ва ошхонасига эга. Мен ундан, шунингдек гўштдан тайёрланган таомларни тановул қилиб, бир талай роҳат олдим.

Нимага Индонезия? Чунки Индонезияда кўплаб ороллар бор, демак, мазали овқатланиш учун кўпгина жойлар! Жиддий айтганда, мен ушбу мамлакатнинг табиати ва ҳавосини севиб қолдим, чиндан ҳам жаннатмакон ороллар ва юз турга яқин ширин мевалар — уларсиз қандай. Индонезия ошхонаси асосан денгиз маҳсулотларидан ташкил топган; янги ушланган ва тайёрланган тутқич билан ҳеч нима тенг кела олмайди, қайси оғзингда эриб, менинг гастрономик палитрамда ўзидан мазали из қолдиради.

Менинг саёҳатларга бўлган эҳтиросимни оилам ҳам баҳам кўради. Бўлган мамлакатларимнинг барчасидан, мен Таиландни ажратардим — ахир бу жой, мен ўз умр йўлдошимни учратган жой. Ҳозирги кунда Таиланд — бу менинг уйим. Биз бутун оиламиз билан ўша ерда яшаймиз, хотинимнинг ота-онаси билан биргаликда. Мен Инни ўзимнинг Таиланддаги ўқишим ва ҳаётим давомида учратдим. У — ажойиб ошпаз, саёҳацевар, мазали овқатланишни севувчи ва мен умуман учрата олишим мумкин бўлган энг ажойиб инсон. Мен Инни учратганимдан ва у менга турмушга чиқишга рози бўлганидан жуда бахтиёрман. Биз Банкокдаги ресторанда турмуш қурдик, анъанавий катта тўёна торт ўрнига бизда баҳайбат дуриан бор эди.

Биз ўғил ўстирмоқдамиз ва мен оилам ҳар доим олдимда эканлигидан бахтиёрман. Энди биз учаламиз дунё бўйлаб саёҳат қилиб, иштаҳа билан турли хил таомларни татиб кўрмоқдамиз. Саёҳатдан уйга қайтганда, овқатни хотиним ёки унинг ойиси тайёрлайди — уларнинг иккалалари ҳам буни жуда маромига етказа олишади. Менинг ўзим ҳам гўшт ва аччиқ таомларни жуда яхши кўришим сабабли, Таиланд таомларини севиб истеъмол қиламан.

Блогернинг меҳнати ҳақида

Блогерлик — бу биринчи навбатда қилаётган ишингиздан завқ олиш. Бироқ бундан ташқари унутмаслик керак, бу масъулият, ростгўйлик ва катта меҳнат ҳамдир. Менинг лойиҳаларим муваффақиятсизликка учраган ва деярли пулсиз бўлган пайтларим бўлган, аммо ҳеч нарса мени тўхтата олмаган. Мен блогимни янада яхшироқ — фойдалироқ, обуначиларга қизиқарлироқ қилиш ҳақида соатлаб ўйлашим мумкин эди. Албатта, бу бизнес ҳамдир, мен бунда ишлаб топаман ва менинг севимли машғулотим менга даромад олиб келишидан бахтиёрман. Даромаднинг асосий қисмини ҳомийлик, реклама ва бошқа мен иштирок этадиган лойиҳалар ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳар бир блогерда ўзининг услуби, стратегия ва режаси бўлиши керак. Энг муҳими — самимий бўлиш ва ҳақиқий ҳис-туйғуларни кўрсатишдир, ахир одамлар барчасини кўзга қараб билишади ва ёлғонни дарҳол сезишади.

Ҳеч қандай салбийлик

Мен таом ҳақида гапираман, мен уни истеъмол қиламан, бироқ мен уни танқид қилмайман. Камдан-кам ҳолларда менга ҳеч нарса ёқмайди. Ўзимни барча нарсани ейдиган одам деб айтишим ҳам мумкин. Кўпинча, агар бирор нарса мени қониқтирмаса, мен буни ўзимнинг таъмга бўлган афзалликларим билан тушинтираман. Ахир, менга ёқмаган нарса, бошқача таъмга эга бўлган кишига хуш кўриши мумкин.

Менда бир нечта «ёқди» тоифаларим бор. Менинг: «Ҳа, бу ёмон эмас!» сўзим — мен буни иккинчи бор емаслигимни англатади.

Ўзбекистон ҳақида

Аввало, бу ажойиб мамлакатга сафаримдан жуда мамнунман; ва нафақат мен, балким хотиним ҳам. Биринчи бўлиб, халқингизнинг самимий ва меҳмондўстлигига мен эътибор бердим. Маданиятни ҳис этиш учун фақатгина бир ҳафта менга етди; бироқ асосийси, шубҳасиз, озиқ-овқати эди. (кулади)

Таомлари нақадар мазали! Бу ерга ташрифимнинг биринчи кунлари мен маҳаллий бозорда хоним, яна от гўштидан тайёрланган бешбармоқни татиб кўрдим. Шундан сўнг мен интизорлик билан мен учун ноодатий бўлган ошхона билан танишув давом этишини кутдим. Энг кўп менга ёққани, сабзавотларни шакарлантира олишнинг қўлингиздан келиши ва гўштнинг серсувлигини сақлаб қола олишингиз, булар сизнинг мамлакатингизда, такидлаш керак, энг мазалилардандир. Маҳаллий мева ва сабзавотларнинг мўллиги, ранг-баранглиги ва таъмини ажратиб ўтмасликнинг иложи йўқ.

Тан оламан, тарихий ёдгорликлар, архитектура ва бошқалар мени қизиқтирмайди, бироқ Ўзбекистонда мен уларни эътиборсиз қолдиролмадим. Йўлбошчиларни қийнаб қўйишга мажбур бўлдим, чунки улар ҳар куни йигирма километрдан кўпроқ пиёда юришларига тўғри келди. Мен бунақага кўникиб қолганман-куя. Бахтимга кўра ташриф буюрган учта шаҳримдан, Самарқанд кўнглимда қолди. Албатта, унинг такрорланмас оши туфайли. Шу билан бирга, Бухоро ва Хива ҳам жуда самимий қабул қилди. Ҳаттоки Хивада бизни маҳаллий аҳоли меҳмонга таклиф қилишди, шунингдек мен эркакларнинг «Гап» номли учрашувида бўлдим, у мени жуда ҳайратга қолдирди.

Бу ҳордиқ чиқаришнинг аъло усули, ахир бир пайтнинг ўзида кўнгилга яқин суҳбатлар ўтказиб, мазали таомлар тановул қилиш мумкин (кулади).

Одатда жойларни ўзим танлайман, лекин бу сафар эмас. Маълум бир ўзгартириш киритишга қарор қилдим ва йўлбошчиларимга ишондим.

Тан оламан, жуда хурсанд бўлдим! Биз унутилмас вақт ўтказдик, жуда кўп жойларда бўлдик, катта миқдордаги материални суръатга олдик.

Саргузаштимнинг охирида мен Тошкентдаги дўлма ва лағмон каби миллий таомларни тайёрлаш бўйича мастер-классида бўлдим, ажойиб инсонлар билан танишдим ва бу ерда бўлишимнинг охирги соатларидан баҳра олдим. Бундан-да зўрини мен кутишим мумкинмас эди!

Марк Винс — самимий ва дўсцевар, нур ва ижобий кайфият таратувчи инсон. Ўзбекистон бўйлаб сафарининг ҳикояси давомида унинг кўзлари чинакам болалиникидек чақнаб, барча сўзлардан кўра чиройсухан эди.

Равшан Ҳожиев

Шоумен, фуд-блогер, ПРОВЕДУ (Youtube) каналининг асосчиси

— Сиз Марк Винс билан унинг Ўзбекистонга келишидан олдин таниш эдингизми?

— Марк билан мен, албатта, таниш эдим, фақатгина унга обуначи сифатида. Шахсан эса, Тошкентга келганидан кейин танишдик. Бундай очиқ кўнгил одам билан танишув жуда осон ва тез содир бўлди — эски шаҳардаги биргаликдаги нонуштамизда, 10 дақиқа ичида.

— Сиз ҳам фуд-блогерсиз. Турли мамлакатлардаги икки блоггер орасида тажриба алмашинуви бўлдими?

— Бу ишда, мусиқада каби, ўзининг етти нотаси бор, ўзининг базалари ва мен бу ҳақида анча олдин — ҳали санъат институтининг талабаси бўлиб туриб билганман. Бироқ биз, албатта, техник арсенал ва продакшн ҳақида жуда кўп суҳбатлашдик. Кўп ҳолларда фикрларимиз бир хил эди, ва бу ажойибдир.

— Safariнгиздан ёдингизда энг кўпи нима қолди?

— Маркнинг ҳаддан ташқари ботирлиги менга жуда ёқди. У мутлақо иккиланмасдан барча нарсани татиб кўрарди ва улкан ҳурмат ва эҳтиром билан Шарқ анъаналари ва этикетига шўнғиди.

— Сизнинг видеоларингиз остида, сиз Ташқи Ишлар Вазирлигидан яхшироқ ишлашингиз ҳақида, кўпгина шарҳлар бор эди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Ҳа, бундай мулоҳазаларни мунтазам равишда кўриб тураман. Бу мароқли, лекин, албатта, ҳақиқатга тўғри келмайди. Давлат қўмитаси ва вазирликларда катта ишлар олиб борилмоқда, ичи ёниб, кўзлари порлаб турган ёшлар ҳамма нарсага янги нуқтаи назар билан қарамоқдалар ва улар меҳнатларининг мевалари ҳали пишиб етади!

Маркнинг ташрифи ҳам Давлат туризм қўмитаси ёш гуруҳининг ташаббуси билан ўйланган ва амалга оширилган эди. Шубҳасиз, болалар бизни ҳайратлантиришда давом этишади ва улар «медаль» учун эмас, балким халқ учун ҳаракат қилаётганлари учун улардан жуда миннатдорман.

— Марк ва умуман сизнинг саёҳатингиз ҳақида нима дея оласиз?

Биласизми, менимча, буни олдин ҳам ўзимнинг каналимда айтган эдим — сизга яхши таниш бўлган барча нарса, бошқа киши учун биринчи бор юз бераётганлигида, унинг бунга муносабатини кузатиш жуда қизиқ бўлди.

Таъб, кўриниш, тарих, шакллар — мутлақо барчаси Марк учун янги эди. Ўзбекистон меҳмонда шунчалик кўп даражада ҳис-туйғуларни уйғотгани, жуда ёқимли.

Марк — жудаям оқкўнгил инсон ва мен билган жаҳлдор бўлмаган одамлардан бири — мен унинг бирор марта ғазабланганини кўрмаганман.

Эътиборли эр, меҳрибон ота, бир сўз билан айтганда — жуда ёқимли киши.

Беҳруз Ҳамзаев

Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш ва маркетинг тадқиқотларини бошқариш бошлиғи

— Чет эллик блогерларни чақириш ғояси қандай пайдо бўлди?

— Бизнинг ташкилот ўз фаолиятини бир неча ой олдин бошлаган. Биз ишлаётган йўналиш — Ўзбекистондаги сайёҳлар оқимининг оширилиши ва массификациясига йўналтирилган. Биз ноодатий бирон бир нарса истадик, чунки тенденциялар жуда тез ўзгармоқда, сифатли контент жалб қилиб, туризм ресурсларидан тўғри фойдаланиш учун қизиқарли ечим топдик. Инфлюенсерларни, яъни блоггерларни, влогерларни ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа таниқли кишиларни таклиф қилишни бошлаш қарори қабул қилинди. Биз танлаган кишиларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бирон бир йирик ташкилот ёки оммавий ахборот воситасига қарашли бўлмай, ўзларининг кучи билан машҳурликка эришишган.

Чет элликлар бизникига қандайдир оддий реклама тасвирини бирор бир каналда кўрганлари учун келишларини истамаймиз. Бизнинг маданият билан «ичидан» таниш бўлиш учун, бизга, мисол учун Марк Винснинг блоги каби инсонлар керак. Ахир, блоггерларнинг томошабинлари уларга ишонади. Айни пайтда 50 дан ортиқ турли йўналишдаги блоггерлар билан боғландик ва бизнинг биринчи меҳмонимиз Марк Винс бўлди.

— Нима учун айнан Маркни таклиф қилдингиз?

— Марк билан бизда жуда қизиқ воқеа содир бўлди. Гид бўлиб ишлаганимда, мамлакат ва саёҳатлар ҳақида тез-тез қизиқарли маълумотлар топишга мажбур эдим. Албатта, аксариятини ижтимоий тармоқларда топар эдим. Ва бир куни тасодифан мен Маркнинг каналига дуч келдим, у менга жуда ёқди. Мени ўз видеотасмаларида мамлакат ва шаҳар ҳақида содда, ранг-баранг ва самимий фикр билдириши ром этди.

Мен дарҳол унга хат ёздим; Марк жуда мулойим ва мулоқот учун очиқ инсон эди ва ўндан зиёд хатлардан сўнг у аллақачон Ўзбекистонда эди! Тан оламан, у биз таклиф қилган барча блоггерларнинг ичида ягона энг тез кўнгани эди. Биз Марк билан жуда оддий шартларда келишиб олдик — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизга келишига боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади, бироқ гонорар тўланмайди. Энг ажабланарлиси шундаки, Маркни бу умуман хижолат қилмади.

— Сафарингиздан энг кўпи нима ёдингизда қолди?

— Маркни учратганимиздан, эрталаб биринчи куниёқ машҳур Чиғатойга йўл олдик,  у ерда қаймоқ билан мазали кулчаларни едик. Кейин Чорсуга бордик, ва бир нечта овқатларни — сомса, ош, гумма, норин, ҳасип, ҳалим, шўрва ва катта лаган шилпилдоқ татиб кўрдик. Мева ва ширинликларни ҳисобга олмаган ҳолда, кунига 10 хил таом! Ишонмайсиз — у барчасини охиригача еб қўйиб, унга шубҳасиз ёқаётганлигини кўрсатар эди!

Биз унга нафақат ўзбек халқининг таомларини, балки «дастурхон» маданиятини кўрсатишга ҳаракат қилдик; чойхона бўйлаб юриб, эркаклар бу ерда қачон ва қандай йиғилишини ва «гап» нима эканлигини тушунтирдик. Ҳаттоки бизда тўйга ташриф буюриш ва унга тўй маросими дастурхони тақдим этиш имконияти бўлди! Биз унга ўзбекнинг меҳмондўстлиги дастурхон атрофидаги самимий ва қувноқ суҳбатларда акс этиши фикрини етказмоқчи эдик. Ўзбек таомларидан ташқари, биз Маркни келиб чиқиши ҳинд, форс ва тожик таомлари билан меҳмон қилдик — мамлакатимизнинг кўп миллатлилигини ва бир қозонда, барчамиз учун бирдек севимли бўлган таомларни намойиш этдик.

— Сизнингча, Маркнинг ташрифи нимага таъсир этади?

— Аввало, Маркнинг жуда ажойиб ва ​​қизиқарли инсон эканлигини айтишим мумкин. У ўзида жуда катта ҳажмда ижобий зарядга эга. Мамлакатимизга ҳеч қандай рағбатлантиришсиз шарти билан келишга рози бўлганлиги, менда унутилмас таассурот қолдирди.

Октябрь ойининг ўрталарида Марк Винс бизнинг мамлакатдан видеорепортажлар билан бўлишишни бошлайди; улар кўп қисмли бўлишига Марк сўз берди.

Маркнинг Youtube’да янги видеони интизорлик билан кутувчи 2,5 миллионга яқин обуначилар бор; томошабинларнинг кенг қамрови туфайли, яқинда бизнинг харажатларимиз ўзини қоплайди ва Маркнинг обуначиларидан туристлар бизнинг мамлакатимизга келишни бошлашади. Биз Маркга яна бир бор унинг садоқати, ошкоралиги, ўзбек таомлари ва маданиятини ўрганиш учун бир ҳафта бағишлагани учун ташаккур билдирамиз. Келажакда бошқа блоггерлар билан кўплаб учрашувлар режалаштирилмоқда, қайсиларининг исмлари ҳозирча сир.

Туризм бўйича давлат қўмитасида бу борада жуда катта режалар мавжуд, чунки замонавий дунёда блоггерга томошабинлар ишонишади ва блогерлар обуначиларига катта таъсир кўрсата олади — миллионлаб одамлар учун уларнинг фото ва видео ҳисоботлари барча реклама ва телекўрсатувларини биргаликда олганда кўра анча ишончли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Бугундан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Қариси бор уйнинг солиқ имтиёзи бор

Имтиёзлар пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Ғарб нега Россиядан Украинага урушни тўхтатишни талаб қилмоқда?

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.

Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.

Таниқли ўзбек спортчиси Шавкат Раҳмоновнинг оиласи фалокатга учрагани айтилмоқда

Ҳодиса натижасида икки йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Самарқанддаги машҳур "қўзиқорин" бино нега бузилаётгани айтилди

Шу кунларда Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли бино яна муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Трамп Европани “яксон” қилди

ЕИни Америкадан қиммат энергетика маҳсулотлари сотиб олишга мажбурлайди.

Хакерлар Франциянинг ядровий сирларини ўғирлади

Бу ҳақда France3 телеканали хабар берди.

“Қўзиқорин бино” машмашаси: етарли махсус техникалар бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди

2025 йилда давлат ижро органлари суд қарорини бажаришга киришди. Айни пайтда махсус техникалар жалб этилган, бино қисмларининг бузилиши бошланган.

Устюртда ҳайдовчи ғойиб бўлганми?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилган қидирув ишларидан сўнг икки кун деганда юк машинасининг ўзи топилган.

Наманганда икки бола Фарғона каналига чўкиб кетди

Ўсмирлардан бирининг жасади 26 июл куни топилган. Иккинчи ўсмирнинг жасади олти кундирки қидирилмоқда.

АҚШ Ғазначилик департаментини тунамоқчи бўлишди

Гумонланувчига чегарани бузиш айби қўйилган.

«Ўзга сайёраликлар йўлда»

Аммо баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ниқобланган ўзга сайёраликлар кемаси бўлиши мумкин.

Туркияда ўрмонларга атайлаб ўт қўйиш ҳолатлари аниқланди — Туркия Ички ишлар вазири

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бодрум, Мармарис ва Манавгат ҳудудларига яқинлашган

Таиланд–Камбоджа можароси туристик ҳудудларга яқинлашмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги қуролли тўқнашувлар машҳур сайёҳлик шаҳарлар — Паттайя ва Бангкокдаги туризм салоҳиятига таҳдид солмоқда.

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги жанглар денгизбўйидаги курортларга яқинлашди — ОАВ

Бу ҳудудлар Бангкокдан атиги 200 км, машҳур Паттая курортидан эса 150 км узоқликда жойлашган.

Эронда жангарилар суд биносига ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Маълумотларга кўра, суд биноси ташқарисида ҳам отишмалар бўлган, бино атрофидаги йўловчилар ҳам ўққа тутилган.

Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

Адвокат маҳкумни қамоқдан чиқариш эвазига 30 минг доллар сўраган.

Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилган шахс Озарбайжонда қўлга олинди

Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси хабар берди.

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.

Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди

Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.

Аббас Аракчӣ: Эрон ва Исроил ўртасидаги ўт очмаслик режими жуда нозик

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчӣ “IRNA” агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

Steigan: Трамп Москвага ультиматум қўйди

У Москвадан Украина билан тинчлик келишувини имзолашни талаб қилди.

Трамп Ғазо секторидан 10 нафар гаровдаги шахсни қайтаришга ваъда берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Трамп АҚШлик медиамагнатнинг судда кўрсатма беришини интиқлик билан кутмоқда

Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерлари ва уйларга зарба берди: ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор

Исроил армияси Ғазо секторидаги турли ҳудудларга, жумладан, яшаш уйлари ва қочқинлар жойлашган чатирларга ҳаво ва қуруқликдан зарбалар берди.

АҚШ элчиси Исроил ҳукуматини масиҳий ташкилотларга нисбатан босимда айблади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.

«Бу сафаргиси ҳақиқий»: Исроилга янги санкциялар жорий қилинди

Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.

Аслида тарбиячига тарбия керак шекилли: Боғчада 2 ёшли бола шафқатсиз калтакланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Мурод Назаров: "Тошкентда дарахтларни кесишни чекламаслик керак"

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор сўзларига кўра, дарахт кесишга қўйилган чекловлар коррупцияни кучайтиради. У мазкур масалага ечим сифатида қурувчи компания зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига янгиларини экишни юклаш кераклигини кўрсатди.

Грузияда жиноий гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 киши қўлга олинди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ИИВ вазири ўринбосари Александр Дарахвелидзега таяниб хабар берди, дея маълум қилади “Report” агентлиги.

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Киевга қурол бериладими?

Трамп ўзини Россия ёки Украина томонида эмас, «инсонпарварлик томонида» эканини билдирди.

Сирдарёда фуқаро Cobalt’ини йўл четидаги бетон тўсиққа урди. Aвтомашина мажақланиб, ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат берилди.

2090 йилгача Тошкент ва Остонада жазирама иссиқ сабаб 23 минг киши ҳалок бўлиши мумкин

Жаҳон банкининг сўнгги таҳлилига кўра, Тошкент шаҳрида юқори ҳароратлар инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Исроил Сурия армияси бош штабининг Дамашқдаги биносига икки марта зарба берди

ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Исроил Сурия жанубидаги друзларга қарши ҳаракатларни кузатишда давом этмоқда.

Кўкдала туманида “газ заправка”даги портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Гренландиядаги қишлоққа тоғдай келадиган айсберг қулаши мумкин

Қишлоқ яқинида икки улкан муз парчаси бир ҳафтадан бери қимирламай турибди.

Исроил армияси Сурия билан чегарада қўшимча кучларни жойлаштирмоқда

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Аёвсиз дўппосланган, оёғи синган: Хоразмда экология инспекторлари билан ҳақиқий даҳшат содир бўлди

Воқеа ҳақиқий жангари кинолардагидек: ҳуқуқбузарлар инспекторларни дўппослаб, юк машинаси бортига ортишган. Кейин ўзлари билан олиб кетаётган вақтда инспекторлар ҳаракатланаётган юк машинасининг орқа борт қисмидан ўзларини ташлашган.

Трамп Байденга тегишли 500 тонна печеньени ёқиб юборишга буйруқ берди

800 минг долларлик бу печенье 1,5 миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантиришга етар эди.

Германияда ҳижоб туфайли мусулмон аёл ўлдирилди

2025 йил 4 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида 31 ёшли эркак қўшниси бўлган 26 ёшли жазоирлик мусулмон аёл — Рахма Аятга пичоқ билан ҳужум қилди. Олинган оғир жароҳатлар натижасида Рахма воқеа жойида вафот этди.

“Strong Cities" МЧЖ эгаси қамоққа олинди

Аввалроқ “Strong Cities" МЧЖ Тошкентда янги уй қуриб бераман деб 200 нафар фуқаронинг 5 млрд сўм маблағини ўзлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Дудуқланадиган болаларни қўрқитиш усули билан даволашга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.

"Sea Breeze" курортининг қурилиши Чорвоқдаги экологик муаммоларга барҳам берадими?

Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.

Тошкентда кибержиноятчилар гуруҳи банк карталаридан 1 млрд сўм ўғирлади

Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган.

Диққат! Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 58 000 нафардан ошиб кетди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув: 30 киши ҳалок бўлди, 100 нафар яраланган

Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.

Россия сафида урушган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.

Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Air India авиаҳалокати: ёқилғи узатилиши ўчирилгани тасдиқланди, 260 киши ҳалок бўлган

Ҳиндистонда Air India’нинг AI171 рейси билан боғлиқ авиаҳалокатни текшириш доирасида тажовузкор воқеалар аниқланди.

Бугундан 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди

Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган

Грузияда савдо маркази портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинди

Айни вақтда антитеррор кучлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда ва марказ тўлиқ текширилмоқда.

Марғилонда Жентра кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган

Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.