Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик тиббиёт ходимлари келди

Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик тиббиёт ходимлари келди

Фуқароларни Ўзбекистон ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Сентябрь ойида Россия томони билан ўн минг фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилишга келишилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.
“Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширилади”, - дейилган хабарда.
Агентлик бу фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиб, уларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилишини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!