Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида, Амударёнинг иккига бўлинган ўрта қисмида 4 минг гектар майдонни эгаллаган орол мавжуд. У Пайғамбар ороли номи билан машҳур. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
XVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий Сирлар денгизи асарида пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом дафн этилган Термиз яқинидаги орол (Пайғамбар ороли) Ҳаким Термизий билан Ҳизр алайҳиссаломнинг учрашув жойи бўлганини қайд этади. Ўзбекистон миллий энциклопедияси да эса, оролда ислом улуғларидан бири дафн этилган ва унинг қабри устида Зул-Кифл (алайҳиссалом) масжиди бўлган. Шу боис мусулмонлар бу оролни муборак жой ҳисоблаб, Пайғамбар ороли деб аташгани ҳақида маълумотлар ёзилган. Зул-Кифл (аҳду паймон эгаси, кафолат эгаси) милоддан аввалги VI-VII асрларда яшаб ўтган тарихий шахс ҳисобланади. Ривоят қилишларича, Зул-Кифлга ўз халқини муҳтожликдан асраш ҳамда уларга одил ҳакам бўлиш кафолати берилиб, ушбу вазифани 75 йиллик умри давомида тўлиқ бажарган.
Ривоят қилинишича, Амударё иккига бўлиниб, ўртада орол пайдо қилиб оқади. Оролда қадимда табаррук ҳисобланган узун қабр ва кўҳна мақбара мавжуд. Бу қабр кейинчалик шу оролда пайдо бўлганми ёки қабр қадимдан мавжудми, кўҳна Жайҳун кейинчалик қабрни айланиб иккига бўлиниб оққанми, бу тадқиқталаб масала. Чунки Амударё асрлар давомида бир неча бор ўз ўзанини ўзгартириб оққани тарихдан маълум.
Оролнинг ҳудуди4 минг гектар бўлиб, узунлиги 8, эни 5-6 километр. Катта оламдан ажралган ўзига хос табиат мўъжизаси қамишзор, тўқайзор ва қумлардан иборат. Унда турфа ҳайвонлар эркин, ёввойи ҳолда яшайди. Пайғамбар ороли қўриқхонаси 1971 йилда тўқай табиий жараёнини ва Бухоро буғусини муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган. Кўҳитанг давлат буюртма қўриқхонаси 1986 йилда Пайғамбар ороли қўриқхонаси билан бирлаштирилиб, Сурхон давлат қўриқхонасига айлантирилган. Қўриқхона ҳудудида Зараутсой расмлари сақланган дара ҳам бор.
Оролдаги Зул-Кифл мақбараси турли даврларда бунёд этилган гумбазли катта масжид ва жанубдан туташган сағанали ҳилхона ҳамда ғарб томондан бириктирилган икки хонадан иборат. Масжид мураббаъ тарҳли, олди пештоқли, безаги ғишт чоргул ва арча тарзида терилган,меҳробига ганч гириҳ нақш ишланган.Мақбара 2018 йил бошида реконструкция қилиниб, обод ҳолга келтирилди.
Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун бир қатор тадбиркорлар тақдирланди.
Аниқланишича, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмаган. Афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳу Франция президенти Эммануэль Макрон ва Австралия бош вазири Энтони Албанезега йўллаган мактубларида уларни Фаластин давлатини тан олиш орқали антисемитизмни кучайтиришда айблади.
2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.