"Европанинг юқори марталабали ҳарбий раҳбарлари Россиянинг Украинага босқини қайталанишини олдини олиш учун NATO'нинг Европадаги энг йирик авиабазаси жойлашган Руминияда Қўшма Штатларнинг F-35 қирувчи самолётларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда", деб ёзади газета.
Бу масала АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари Қўшма қўмитаси раиси Ден Кейннинг Буюк Британия, Германия, Франция, Финляндия ва Италия ҳарбий қўмондонлари билан учрашувида кўтарилган.
Ҳозирда NATO Руминиядаги “Михай Когэлничану” авиабазасидан Қора денгиз устидаги ҳаво ҳудудини патрул қилиш миссияларини олиб бормоқда. Мазкур база Ироқ уруши даврида АҚШ қўшинларининг асосий жойлашув маркази бўлган ва Американинг қирувчи самолётларини жойлаштириш учун энг яхши жой сифатида қаралмоқда.
"Буюк Британия “Хоҳловчилар коалицияси” доирасида Украинанинг ғарбий қисмида Typhoon қирувчи самолётларини ҳамда Украина армиясини ўқитиш учун 3-5 минг нафар ҳарбий хизматчини жойлаштиришни таклиф қилган. Бундан ташқари, Франция, Канада ва Австралия ҳам Украинага ўз қўшинларини юбориши мумкин", дея ёзмоқда Times.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.