Супер яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов сўнгги рақибларидан бири Теренс Кроуфорднинг Сауль Альваресга қарши бўлажак жанги ҳақида гапирди.
"Ҳозир бу интригали жанг ҳисобланади. Бутун дунё томоша қилади. Ушбу жангнинг амалга ошишини ҳеч ким кутмаганди, лекин Турки аш Шайх туфайли биз бунга эришдик. Теренсга тайёргарлик кўришда ёрдам беришни хоҳлардим, аммо бу босқичдаги маҳоратим билан унга нимадир ўргата олмайман. Теренсда ҳамма нарса бор.
Эҳтимол, у дунёдаги энг юқори бокс IQ'сига эга спортчидир. У ўнг қўл билан ҳам, чап қўл билан ҳам жанг қила олади, у кучли ва жисмонан қобилиятли. Кроуфорд ажойиб спортчи, унда барча воситалар бор.
Канело бу Канело! Унинг кучли томонларини ҳамма билади. У 12 раунд бокс тушиши мумкин. Ишонаманки, у ҳамма нарсага мослаша олади. Савол шундаки, уларнинг жисмоний ҳолати қандай бўлади? Канело билан жанг қилиш учун ҳеч қачон вазн орттирмаймаган бўлардим. Кроуфорд қилган ишни қилардим. Агар Теренс ўзида бўлса, мен бу жангда имкониятларни тенг баҳолайман", деди Мадримов.
Эслатиб ўтамиз, Альварес - Кроуфорд жанги 13 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.