Пиреней яриморолида ўрмон ёнғинлари ва қаттиқ иссиқлик тўхтамайди — айрим жойларда ҳарорат 45°C даражага етди. Табиий офатга қарши курашиш учун халқаро ёнғин хизматлари, жумладан Германиядан келган отрядлар ҳам ёрдамга етиб келди.
📍 Испанияда бир неча кундан буён фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кучли ёнғинлар сабаб камида 3 киши ҳалок бўлди, 10 000 нафардан ортиқ одам ўз уйларини тарк этди.
Испания ва Португалия Европа Иттифоқидан расман ёрдам сўради. Испанияда аллақачон 1400га яқин ёнғинчи сафарбар этилган бўлса, яна 500 нафар ёрдамчи чақирилди — улар орасида Германиядан келган отрядлар ҳам бор.
🇫🇷 🇮🇹 🇸🇪 Франция, Италия ва Швеция ҳам ўзларининг ҳар бири 2 тадан махсус ёнғин ўчирувчи самолётини юборди.
📊 Ёнғинлар масштаби:
Португалияда 2025 йил бошидан буён 139 000 гектар ер ёнган — фақат сўнгги икки кунда 64 000 гектар.
Испанияда EFFIS маълумотларига кўра, шу пайтгача тахминан 157 000 гектар ер ёниб кетган.
Европада иқлим ўзгаришлари ортидан бундай кенг қамровли ёнғинлар тобора кўпаяётгани халқаро ҳамкорликни янада долзарб қилаётганини кўрсатмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.