Швециянинг Кируна шаҳрида 1912 йилда қурилган черков биноси бутунлай бошқа жойга кўчирилади. Оғирлиги 672 тонна бўлган объект улкан ғилдиракли платформага жойлаштирилади ва беш километр йўл босиб ўтади, деб хабар беради BBC.
Мутахассисларнинг айтишича, кўчириш икки кун давом этади, чунки кортеж соатига максимал 500 метр тезликда ҳаракатланади.
113 йиллик тарихга эга черковни бошқа жойга кўчириш зарурати бир асрдан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган темир рудаларини қазиб олиш натижасида чўкиш хавфи туфайли юзага келган.
Бинонинг баландлиги - 35 метр, кенглиги - 40 метр. Оғирлиги 672 тонна бўлган черков 1950 йилгача қурилган Швециядаги энг чиройли бино сифатида тан олинган.
Қурилганидан бери у Швециянинг шимолий қисмининг рамзи ва асосий диққатга сазовор жойига айланди. Кируна шаҳри Арктика доирасидан 145 километр шимолда жойлашган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.